Жарқўрғонда профилактика инспекторлари замонавий техник воситалар билан тўлиқ таъминланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг 14 апрель куни Жарқўрғон тумани ҳокими Б.Ўроқов раислигида туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.М.Хидиров, туман ИИБ бошлиғи ХТМ бўйича ўринбосари Ш.Азизбердиев ва туман профилактика (катта) инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Мазкур ўтказилган йиғилишда туман хокими Б.Ўроқов туман ҳудудида профилактика инспекторлари иш фаолиятини янада яхшилаш бўйича уларни моддий техник шароитларини янада яхшилаш мақсадида, тумандаги 36 та Ички ишлар органлари таянч пунктларида хизмат олиб бораётган 36 нафар профилактика инспекторларига замонавий компюьтер жамланмалари билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилиниб ижрога қаратилди.
Жорий йилнинг 20 май куни Жарқўрғон туман хокимлиги томонидан 36 та компюьтер ва уч функцияли принтерлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактика бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Д.Азизов, Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Хидиров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари катта лейтенант Ш.Азизбердиевлар иштирокида тантанали равишда профилактика инспекторларига топширилди.
Эндиликда замонавий компюьтер жамланмалари билан таъминланган Ички ишлар органлари таянч пунктларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари фаолиятида туб ўзгаришлар қилиниб, ходимларнинг моддий техник базалари ҳозирги замон талабларига жавоб бериши билан бирга фаолиятда учраётган муаммоларни ўз вақтида ечимини тартараф қилишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати