28 Октябр 2021 йил 376

Жарқўрғонда, “Lasetti” автомашинаси салнидан ўғирланган пул ва антирадар ўғриси аниқланди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 2 октябрь куни, туманнинг “Марказий Сурхон” маҳалласида яшовчи, О.Олим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 25 август куни соат 21.30 ларда, уйи олдида турган “Lasetti” русумли, автомашинаси салонидан 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик 1 дона NCO LINE X-COP4500 антирадари ва 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу маҳаллада яшовчи, И.Камол содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 12 октябрь куни И.Камолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech