27 Сентябр 2021 йил 507

Жарқўрғонда эр-хотин безорилик жиноятини содир қилишди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 18 август куни соат 14.00 да, туманнинг “Қораёғоч” маҳалласида яшовчилар, З.Зилола ва турмуш ўртоғи, К.Камоллар туманнинг “Қораёғоч” маҳалласида жойлашган Гидроузел булоғи ёнида, туманнинг “Қуштепа” маҳалласида яшовчи, Д.Дилбар ва туманнинг “Қораёнтоқ” маҳаллсида яшовчи, Х.Халималар билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, К.Камол ва З.Зилолалар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, қасддан бузиб қўллари билан Д.Дилбар ва Х.Халималарни дуч келган жойига уришиб, “енгил” тан жароҳати етказишган. 18 сентябрь куни К.Камол ва З.Зилолаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми”б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech