10 Феврал 2022 йил
458
Жарқўрғонда, безорилик қилган шахс жавобгарликка тортилди
Жарқўрғон туманида 2022 йил 16 январ куни соат 17:00 ларда, туманнинг “Бобур” маҳалласида яшовчи, Ф.Фазлиддинни (исм шарифлар ўзгартирилган) маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўкон олдида, туманнинг “Нефтчилар” маҳалласида яшовчи, Т.Толиб жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан юзига уриб, “енгил” тан жароҳати етказган. 2 феврал куни Т.Толибга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати