29 Октябр 2021 йил 829

Жарқўрғонда ака-укаларнинг ўзаро жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 14 октябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, 13 октябрь куни соат 18.30 ларда, Жарқўрғон туманида яшовчи, К.Санжар (исм шарифлар ўзгартирилган), яшаш уйи ҳовлисида акаси, К.Собир билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни ошхона пичоғи билан ўнг қорин соҳасига бир маротаба санчиб олиб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 14 октябрь куни К.Санжарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech