17 Январ 2022 йил
408
Жарқўрғон туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Нефтчилар” маҳалласида яшовчи, ишсиз, Ч.Искандар (исм шариф ўзгартирилган) 7 январь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати