6 Апрел 2020 йил 800

Жарқўрғон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий кўмак кўрсатилди

Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими раҳбарияти, жорий йилнинг 30 март куни Жарқўрғон тумани туманида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган ҳамда ногирони бор оилаларга ички ишлар органлари тизимида ташкил этилган “Эзгулик отряди” билан биргаликда уларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити ўрганилиб, хонадон эгаларига дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
3-сектори ҳудудида кам таъминланган ҳамда ногирони бор оилалар моддий жиҳатдан қийналиб қолган 54 та хонадон эгаларига 10 кг.дан ун, 5 кг.дан гуруч, 3 литрдан ўсимлик ёғи, 2 донадан совун, 1 донадан парашок, 5 кг.дан картошка, 5 кг.дан пиёз, 5 кг.дан макарон махсулотлари тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech