16 Феврал 2022 йил 526

Жарқўрғон тумани ИИБда, “Меҳнат армаркаси” ташкил этилди

Жарқўрғон тумани ҳудудида, 2021 йил 12 ой давомида содир этилган 409 та жиноятларнинг келиб чиқиши сабаб-шароитлари бўйича таҳлил қилинганида, 108 тасини ёшлар, 24 тасини муқаддам судланганлар, 5 тасини ҳолатдаги шахслар, аёллар томонидан 33 тасини ҳолатда жиноятлар содир этилганлиги маълум бўлди. Ишсиз шахслар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари туман миқёсида ўсиб бораётганлигини (2021 йил давомидаги умумий жиноятларнинг 101 таси ишсизлар томонидан содир этилган) инобатга олган ҳолда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Ш.Аттамуратов ташаббуси билан туман ИИБ биносида муқаддам судланган, спиртли ичимликка ружу қўйган, ишсиз аёллар ва ёшларни жалб қилган ҳолда туман ҳудудида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу меҳнат ярмаркасини ташкил этишдан асосий мақсад, аҳолини иш билан таъминлаш орқали жиноятнинг барвақт олдини олишга қаратилгандир.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида, 480 та бўш иш ўринлари учун 98 нафар муқаддам судланганлар, 78 нафар спиртли ичимликка ружу қўйганлар, 43 нафар пробация ҳисобида турганлар, 61 нафар ишсиз аёллар ва 142 нафар ишсиз ёшлар, жами 422 нафар ишсиз бўлган шахслар иштирок этишди.
Ўтказилган мехнат ярмаркасида 15 нафар фуқаролар “Сурхон текс” ва “Нортекс” маъсуляти чекланган жамиятлари томонидан, 1 нафар фуқаро туман Маданят ишлари бўлимига, 12 нафар фуқаролар туман Тиббиёт бирлашмасига, 2 нафар туман Ободлаштириш бўлимига, 71 нафар фуқаролар туман Халқ таълим бўлимига қарашли ҳудудлардаги мактабларига ва 17 нафар фуқаролар туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли МТТларга, жами 118 нафар шахслар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech