Жарима қилиш ўрнига ниқоб тарқатилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2022 йил 11 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича” Республика махсус комиссиясининг 92-сонли йиғилиш баёнига кўра яна жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, дунёда тобора авж олиб бораётган вируснинг юртимизда барҳам топтириш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам Термиз шаҳридаги Санъат саройи, Археология музейи ва Термиз туманидаги ал Ҳаким ат-Термизий мажмуаларига ташриф буюрган ҳар бир маҳаллий ва хорижий меҳмонларга вилоятимиз туристик салоҳиятига эга жойлари ҳақида маълумот бериш билан бирга, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаблари ҳақида тушунча беришмоқда. Бир йўла ходимлар фуқароларга бир марталик тиббий ниқоб тарқатишмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати