3 Июл 2020 йил 625

Жанжалга томорқа чегара қисми устидан келишмовчилик сабаб бўлди

Шўрчи туманида 2020 йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 19.30 лар чамасида, шу туманда истиқомат қилувчи Э.Ш., қўшниси Э.М. билан томорқа ерининг чегара ҳудуди устидан тортишиб, ўзаро келишаолмаганлиги сабабли ўртасида жанжал чиққан. Жанжал вақтида Э.Ш. қўлидаги чўт (ерни чопиқ қиладиган асбоб) билан Э.М.нинг бошига уриб “ўртача оғирликдаги” шикаст етказган. Натижада 2 июль куни Э.Ш.нинг қилган қилмиши учун унга нисбатан Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech