28 Март 2023 йил
330
Янгиланаётган Конституция аввало инсон манфаати учун хизмат қилади.
Бугун Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.З.Артиқов томонидан Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясининг лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев, вилоят ИИБ соҳавий хизмат ходимлари, Термиз шаҳар ИИБ шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларига маърузачи томонидан Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясининг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30-апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Семинар якунида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати