3 Ноябр 2022 йил 367

Янги қурилаётган уйлардан олиб беришни ваъда қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 27 октябр куни, Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими хабарига кўра Жарқўрғон туманида яшовчи, Н.Нодира (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда  Термиз шаҳрида яшовчи, Ж.Феруза ишончига кириб, шаҳарнинг “Соҳилбўйи” маҳалласи ҳудудида, “янги қурилаётган уйлардан олиб бераман!”-деб, 20.000.000 (йигирма миллион) сўм пулларини олиб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари Ж.Феруза 21 октябр куни С.Салиманинг ҳам ишончига кириб, унга ҳам “янги қурилаётган уйлардан олиб берман!”-деб, 17.000.000 (ўн этти миллион) сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланган. 27 октябр куни Ж.Ферузага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech