22 Декабр 2022 йил 328

Янги йил байрами олдидан Сурхондарё вилояти ИИБда шахсий таркиб ўртасида “Саф кўриги” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талабларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида, ички ишлар органлари шахсий таркиби билан ИИВнинг “Янги йил” ва “Президент арчаси” байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги тегишли фармойишларига асосан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф кўригини ўтказиш давомида бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ва табел қуролларининг бириктирилганлигига ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Саф кўригини ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан вилоят Ички ишлар органларининг барча раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, саф кўригида иштирок этган ходимларнинг саф тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, ходимларнинг ўз вақтида ишга келиши назорат қилиниб, уларга хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech