Қизириқда савдо дўконидан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қизириқ туманида 2022 йил 1 октябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Р.Арслон (исм шарифлар ўзгартирилган) 22 сентябрь куни туман ИИБга берган аризасида, 18 сентябр куни соат 15.00 дан соат 17.00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш уйи олдидаги дўконига кириб, дўкон кассасида турган 1.000.000 (бир миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг шу туманда яшовчи, Л.Шодмон содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 1 октябрь куни Л.Шодмонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати