Қизириқ туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш давом этмоқда.
Қизириқ тумани
ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида туманнинг “Кунчиқиш”
маҳалласидаги бир гуруҳ ёшлар билан Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Ш.Шодиев ҳамда Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи майор Ш.Алламуротовлар
суҳбат олиб борди. Қилинган суҳбат давомида, мактабда ўқувчилар учун яратилган
шарт-шароитлар, ёшларнинг компютер технологиялари ва бошқа кўплаб соҳаларга қизиқишлари,
бўш вақтларини қай тартибда мазмунли ўтказишга ҳаракат қилаётганликлари, шу
билан бирга уларнинг муаммолари ҳам ўрганилди.
Шунингдек, маҳалла профилактика инспекторининг
жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб бораётган ишлари
билан яқиндан танишилиб, масъулларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган
ишлар юзасидан топшириқ ва кўрсатмаларлар берилди.