Қизириқ туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси ҳамда тумандаги криминоген вазият танқидий муҳокама қилинди.
Қизириқ туман ҳокимлиги биносида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, тумандаги криминоген вазият, содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида
ўтказилган муҳокама йиғилишида, туман ҳокими, прокурори, маҳалла
еттиликлари, нуронийлар, маҳалла
фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок
этишди.
Йиғилиш давомида, вилоят масъуллари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича олиб борилган ишлари ва бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб келгусида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада оширилиши лозимлиги бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.