Қизириқ туманида "Сайёр патруль" гуруҳ хизмати ташкил этилди.
Жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида "Сайёр патруль" гуруҳларининг хизмати ташкил этилди.
Хизматга жалб этилган шахсий
таркиб томонидан 576 нафар фуқароларнинг шахсига ойдинлик киритилди, 445 та
автомашиналар, 11 та ошхона ва 70 та савдо нуқталари текширилиб, уларнинг
эгалари билан жиноятларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб
борилди ва 150 дан ортиқ буклетлар тарқатилди. “Сайёр патруль” гуруҳларига жалб
этилган ППХ ходимлари 2 та авто ва 5 та пиёда патруль йўналишларида хизмат олиб
бориб, улар томонидан 4 та “ТИҒ”ли буюмлар аниқланиб, ҳудудий профилактика
инспекторлари томонидан тегишли чоралар кўрилди.
Бундан ташқари ваколат доирасида, маъмурий қоидабузарлик содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК тегишли моддалари билан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.