1 Август 2023 йил 187

Қизириқ туманида пробация назоратида турган шахслар учун сайёр суд бўлиб ўтди.

Барчага маълумки таҳлиллар статистик маълумотлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини аниқлаш ва шу асосда зарур чора-тадбирларни белгилаш имконини беради. Маълумотларга кўра 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида туман ИИБ пробация гуруҳлари томонидан кўпгина ишлар олиб борилган. Бу эса ҳудудларда креминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтиришни тақазо этмоқда. Қизириқ тумани “Кунчиқиш” маҳалласида ташкил этилган сайёр суд ва маънавий-маърифий тадбирда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган чоралар белгиланди.

Туман мутасаддилари назорат остидаги шахслар иштирокида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Кишиларни огоҳликка чорлайдиган маълумотлар ўртага ташланди. Шундан сўнг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди томонидан Ички Ишлар Органлари Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо берилди. Айтиш керакки Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Мазкур йўналишдаги саъй ҳаракатлар натижасида айниқса одил судловга, адолатли қарорлар қабул қилинишига эришилиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатлари ҳимояланмоқда. Жамиятда билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб тузалиш йўлига ўтганларни қўллаб - қувватлаш, ижтимоий аҳволини яхшилашга йўналтирилган ишлар ҳам изчиллик билан давом эттирилаяпти.

Шунингдек берилган имконият ва билдирилган ишончни суистеъмол қилиб қайта жиноят содир этган шахсга нисбатан қамоқ жазоси тайинланиб, “Сайёр суд” ўтказилаётган жойнинг ўзида қўлига кишан тақилди. Давлатимиз томонидан билдирилган ишонч ва имкониятнинг қадрига етмаган бу шахс қайта қамоқхонага йўл олди.

Text to speech