5 Апрел 2024 йил
486
Қизириқ туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олишда маҳалла yeттилигининг фаолиятига бағишланган семинар ташкил этилди.
Унда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати масъул ходимлари, туман ИИБ
ўринбосарлари ҳамда алоқадор ташкилот ва идора вакиллари иштирок этишди.
Мулоқот давомида маҳаллада жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш,
осойишталикни таъминлаш, аҳоли билан “хонадонбай”, “фуқаробай” ишларни амалга
оширишда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг муаммоларини ҳал
этиш ҳамда “ижтимоий профилактика” тизими доирасида амалга оширилган ишлар
таҳлил этилди.
Келгусида маҳаллаларда "Обод ва хавфсиз
маҳалла" тамойили асосида янада ишларни такомиллаштириш бўйича
чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.