Қизириқ туманида ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёш қизларнинг орзулари ушалди.
Бугун Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев,
вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи
ўринбосари майор Ҳ.Нурматов, ва Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи подполковник
Ш.Алламуротовлар томонидан, Қизириқ тумани 3 сектор штаби биносида ички ишлар
органлари томонидан “Оталиққа олинган ёшлар” рўйхатига киритилган улар томонидан
тикувчилик билан шуғулланиш истагини билдирган ўн нафар қизлар ва оналарига
тикув машинаси топширилди.
Эндиликда, ички ишлар органлари томонидан “Оталиққа олинган ёшлар” ўзлари
севган тикувчилик ҳунари ортидан тадбиркорлик қилишлари орқали ўзларининг
бандлигини таъминлашлари ҳамда рўзғорларига даромад олиб киришларига имконият
яратилди.
Замонавий тикув машинасига эга бўлишни кўпдан бери
орзу қилган қизлар Қизириқ туманида хотин-қизларга яратилаётган кенг имконият
ва шарт-шароитлардан мамнун бўлиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.