22 Июл 2025 йил 273

Қизириқ туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида назорат остидаги шахслар билан учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида, Қизириқ туманида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Ф.Расулов ҳамда НТТ масъул ходими Х.Норпўлатовлар иштирокида назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари, жорий тартиб-қоидалар ва жазони ўташ шартлари батафсил тушунтирилди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга туман Адлия бўлими ва НТТ вакиллари томонидан тегишли юридик ва ҳуқуқий тушунчаларга эга бўлишди.

Ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади — пробация назоратидаги шахсларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳаётга қайтариш ҳамда такрор жиноят содир этишининг олдини олишдан иборатдир.

Text to speech