14 Май 2024 йил 538

Қизириқ туманида "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" тамойили асосида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Бугунги кунда транспорт воситалари билан авто ҳалокатларнинг олдини олиш ва йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши натижасида, давлат, жамият ва шахс манфаатларига моддий зарар yeтказилиши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилиши, мулкий ва бошқа зарарлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, бугун Қизириқ тумани 3-сектор ҳудудидаги "Етимқум" маҳалласида йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноят муҳокамаси кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Мазкур муҳокамада Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ва Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи майор Ш.Алламуротовлар сўзга чиқиб, автотранспорт воситалари билан боғлик жиноятларни олдини олиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ҳайдовчи ва пиёданинг йўл қоидаларига амал қилиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Муҳокамада сўз олганлар томонидан ҳайдовчи ва фуқаролар хушёрликка чақирилди.

Text to speech