23 Январ 2025 йил
551
Қизириқ туманида 2025-йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими ўринбосари Умид Панжиев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда "Маҳалла еттилиги" иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда
республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Қарори ижроси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб
ўтилди.
Жумладан, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этиш чоралари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.