Қизириқ тумани ҳокими маҳҳаладаги профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди
Бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органлари
фаолияти самарадорлигини ошириш, уни мутлақо янги, замонавий босқичга кўтариш
соҳа ходимларининг аҳоли билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистан Республикаси Президентининг ПФ-6196-сон
Фармони ва ПҚ-5050-сонли Қарори ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллада
жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ёшларни ҳар
хил оқимларга кириб кетмаслиги йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан Қизириқ туман
ҳокими Анвар Орипов туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳудудида
фаолият олиб бораётган барча профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди
Йиғилиш
сўнгида ўз ишига масъулият билан ёндошган профилактика инспекторлари туман
ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.