Қизириқ тумани ИИБда жорий йилнинг 3 ойи якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 8
апрель куни Қизириқ тумани ИИБ биносида 2024 йилнинг 3 ойи давомида туман
ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка ҳамда терроризмга қарши курашиш, уларнинг
барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, ижтимоий-сиёсий вазиятни доимий ўрганиб бориш борасида туман ИИБ
ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликларга
бағишланган тезкор йиғилиш вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник
Шадиев Шерзод Файзуллаевич ҳузурида бўлиб ўтди.
Мазкур ўтказилган
йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси
бошлиғи подполковник Самандаров Қудрат Бозорбоевич ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида
жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудида ИИБ ходимлари томонидан
амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар юзасидан туман ИИБ
бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник М.А.Ишкараев томонидан маълумот берилди.
Шундан сўнг, вилоят
ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар
ҳамда туман ИИБ бошлиғи томонидан йиғилиш иштирокчиларига келгусида амалга
оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли топшириқ ва таклифлар
берилди.
Йиғилиш сўнгида ижобий иш натижалари қайд этган ходимлар махсус унвон ва
қимматбаҳо совғалар ҳамда бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси билан
тақдирланди.