Қизириқ тумани ИИБда жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Жорий
йилнинг 12 октябрь куни Вилоят ИИБ
бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник
Қ.Б.Самандаровларнинг ҳузурида 2023 йилнинг 9 ойи давомида Қизириқ тумани
ҳудудида жиноятчилик, терроризмга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, жамоат
тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий
вазиятнинг доимий ўрганиб бориш борасида туман ИИБ ходимлари томонидан амалга
оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев сўзида
“қизил” тоифага киритилган маҳалла профилактика инспекторлари содир этилган
жиноятларни чуқур таҳлил этмаганлиги, шундан келиб чиққан ҳолда ўзларига “Йўл
харитаси” ишлаб чиқмаганлиги, ҳар бир жиноят бўйича уни содир этаётган шахслар
ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, амалий чора-тадбирлар белгилаб
олинмаганлиги, муаммоларни ижобий ҳал этиш амалиёти тўғри йўлга қўйилмаганлиги,
қариндош-уруғлар ва қўни-қўшнилар ўртасидаги низо ўз вақтида аниқланиб, уни
бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги, муқаддам судланган шахслар билан ишлаш
тизими тўғри ташкил этилмаганлигини, туманнинг “Рабатак” маҳалласи ҳам “қизил”
тоифага киритилганлиги, ушбу маҳаллада жойлашган “Деҳқон бозори” ҳудудида
радиоузел ёрдамида фуқаролар ва сотувчиларни огоҳликка чақириш лозимлиги,
бундан ташқари аҳоли кўп тўпланадиган ҳудудлар, жумладан, бозорлар, Давлат
хизматлари маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ИИБдаги МваФРГ ҳамда ЙҲХГ
кутиш хоналарида экран орқали бугунги кунда кўплаб содир этилаётган ўғирлик,
фирибгарлик, кибр жиноятчилик, оила турмуш доирасида содир этилаётган ва
автоҳалокатлар ҳақида видеороликлар намойиш этилишини йўлга қўйиш лозимлиги,
криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга бошлиқ ўринбосарлари бириктирилиб,
ушбу ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш чоралари кўрилиши лозимлигини, аёллар
жиноятчилигини олдини олиш борасида ОАВларида чиқишлар қилинмаганлиги,
инспектор психологлар мактабларда жиноятчиликни олдини олиш борасида ишлар
ташкил этишлари лозимлиги, маҳалла профилактика инспекторлари ва ЙҲХГ ходимлар
хамкорликда маст ҳолда автомашина бошқариш ҳолатларини аниқлаш чораларини
кўришлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси
ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник
Қ.Б.Самандаров сўз олиб, республика бўйича ходимлар томонидан хизмат вақтида ва хизмат кийимида спиртли
ичимликлар истеъмол қилмасликлари, ноқонуний автомашина бошқармасликлари,
интернет тармоғи орқали таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок
этмасликлари, енгил табиатли аёллар билан
ишқий муносабатларга, бошқалар билан қарз, олди-бердисига киришмасликлари,
ходимларнинг қандай муаммолари бўлса раҳбарларига ёки вилоят раҳбариятига
маълум қилишлари, улар томонидан ёрдам берилиши, хизмат ва шахсий
компютерларида махфий ҳужжатларни сақламасликлари, фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан
тўпланган маъмурий ҳужжатларни асоссиз равишда олиб юрмасликларини таъкидлаб
ўтди