Қизириқ тумани ИИБда “Пробация ойлиги” доирасида “Сайёр суд” ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ бошқарма бошлиғининг 2022 йил 18 ноябрь кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан 2022 йил 20 ноябрь кунидан 20 декабрь кунигача вилоят ҳудудида кенг қамровли “Пробация ойлиги” махсус профилактик тадбири ўтказилаётганлиги сабабли Қизириқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан давра суҳбати ҳамда туман ИИБ маърифат залида “Сайёр суд” бўлиб ўтди.
Ушбу “Сайёр суд” вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи подполковник Равшан Рўзиев, туман прокурори ўринбосари Дилшод Қаҳҳоров, жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди раиси Отабек Каримов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ғ.Хўжамқуловлар иштирокида ўтказилди. “Сайёр суд”да туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 3 нафар назорат остидаги шахс, жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, жазо ўтаб келганлиги, жазо ўташ тартибини бузиб огоҳлантирилмаганлиги, ўз вақтида келиб руйхатдан ўтиб турганлиги, яшаш жойида маҳалладаги жамоат ишларида фаол қатнашганлиги учун маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ижобий тавсифланганлиги, Қизириқ туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазосини ўташ даврида керакли ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этганлиги, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, тузалиш йўлига кирганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, 2 нафар назорат остидаги шахслар жазо ўташдан қасддан бўйин товлагани учун жазо тури жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди томонидан озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.