Қизириқ тумани ИИБда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қизириқ тумани
ИИБда жорий йилнинг тўққиз ойи давомида туман ИИБ хизмат
фаолияти натижаларида эришилган ютуқлари, йўл қўйилган хато-камчиликлари,
шунингдек, жамоат
тартибини сақлаш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда келгусидиги вазифалар
юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Шерзод Шадиев
ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида, Қизириқ тумани ИИБда жорий
йилнинг 9 ойи
давомида содир этилган жиноятлар, эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи
биринчи ўринбосарининг ахбороти тингланди. Келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи
паст бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти танқидий-таҳлил
қилиниб, 2024 йилнинг якунига қадар иш фаолиятини яхшилаш бўйича,
ҳар бирига огоҳлантириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаров томонидан ходимларга, автомашиналарни тегишли ҳужжатларсиз
бошқармаслик, коррупцион ҳолатларни
олдини олиш ва жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиш жараёнида шахсий хавфсизлик қоидаларига амал
қилишлари лозимлиги юзасидан
тушунтириш ишлари олиб борилди.