10 Июл 2024 йил 387

Қизириқ тумани ИИБда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Қизириқ тумани ИИБда 6 ойи давомида оператив хизмат фаолияти натижаларида эришилган ютуқлари, йўл қўйилган хато-камчиликлари, шунингдек жамоат тартибини сақлаш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда келгусидги вазифалар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ф.Шодиев ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда аввалида, Қизириқ туманида жорий йилнинг 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар, эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг ахбороти тингланди. Келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи паст бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти танқидий-таҳлил қилиниб, 2024 йилнинг 9 ойига қадар иш фаолиятини яхшилаш бўйича, ҳар бирига огоҳлантириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан ходимларга коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Йиғилиш сўнгида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда жонбозлик кўрсатиб келаётган ходимларга Қизириқ тумани хокими ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалри тантанали равишда топширилди.

Text to speech