Қизириқ тумани ИИБда ҳам Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Қизириқ тумани Ички ишлар бўлимида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи подполковник У.Файзуллаев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ғ.Хўжамқулов ҳамда туман ИИБнинг шахсий таркиби иштирок этишди.
Ташкил этилган байрам тадбири давомида, туман ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда фуқаролар хафсизлигини таминлаш борасида юқори натижаларга эришиб, касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, махсус унвон ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.