Қизириқ тумани ИИБда 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар ҳузурида Қизириқ тумани ИИБ ходимлари томонидан 2022 йилнинг 12 ойи давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Ўтказилган мазкур йиғилиш танқидий руҳда бўлиб, хизмат давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар интизомий жазога тортилди.
Иш фаолияти давомида юқори кўрсатгичларга эришган шунингдек, ходимлар орасида хизмат интизоми ва касбий фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари раҳбарият томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Шу билан бирга йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январь кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилиш лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати