8 Август 2022 йил 304

Қизириқ тумани ИИБ кутубхонаси учун китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз”, шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 3 август куни Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида маънавият-маърифатни тарғиб қилиш ҳамда китобхонлик маданиятини янада ошириш, Ички ишлар органлари ходимларини миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, ҳар қандай шароитда ҳам давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини изчил давом эттириш масадида, Қизириқ тумани ИИБ кутубхонасига вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан 5.000.000 (беш миллион) сўм қийматдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан иборат китоблар тўплами совға қилинди.

Мазкур “Ватанпарварлик ойлиги” давомида, бу каби тадбирларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш кўзда тутилган.

Text to speech