13 Апрел 2023 йил 174

Қизириқ тумани ИИБ ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш, қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиш юзасидан танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган тизимда коррупция иллатларига қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркиб билан боғлиқ салбий ҳолатлар профилактикаси юзасидан ички ишлар органларида ўтказилиши белгиланган йиғилишлар режасига асосан жорий йилнинг 13 апрель куни Қизириқ тумани ИИБ мажлислар залида ўтказилган йиғилишда, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров ҳамда ички ишлар фахрийлари иштирок этишди.

Йиғилишда жорий йил давомида вилоят ИИБ ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар етказилиб, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар орасида турли коррупцион ҳамда фавқулодда рўй берадиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди. 

Ушбу йиғилишда ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишлашни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кўплаб кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилиши йиғилиш иштирокчиларга тушунтирилди. 

Шунингдек, йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрланган видеоролик шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилиб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича қаттиқ огоҳлантирилди.

Text to speech