2 Август 2024 йил 517

Қизириқ тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан психологик тренинг ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда психолог-кансультант Нигина Худойбердиевалар ўзаро ҳамкорликда  фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Қизириқ тумани ички ишлар бўлими таркибида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ва касбий билимларини ошириш, шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш, шунингдек уларнинг  мулоқот психологияси, муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларини шакллантиришга қаратилган психологик тренинг машғуотлари ўтказилди.

Шунингдек, ходимларга илмий психологик усулларни мақсадли қўллаш орқали жамоадаги соғлом муҳитни шакллантириш, турли стресс ва зиддиятли вазиятларга мослашиш қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг жисмоний-руҳий тайёргарлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Ҳар куни турли тоифа ва ҳарактердаги фуқаролар билан мулоқотда бўладиган ходимларнинг муомала маданияти юқори бўлиши лозим, шу боисдан ҳам психологлар томонидан ходимларга нотиқлик маданияти юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Психологик тренинг давомида, ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар билан мулоқоти жараёнида йўл қўйиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг муомала маданиятини ошириш, турли стресс вазиятларига тушиб қолмаслик учун керак бўладиган психологик машқлар юзасидан ходимларга маълумотлар берилиб, ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш ходимнинг руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech