24 Феврал 2024 йил 478

Қизириқ тумани Ички ишлар бўлимида ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта албатта. 

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли, маънавий-маърифий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – юрт тинчлиги ва барқарорлигини, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдир.

Ёшларни ватанпарварлик, ватанга бўлган мухаббат рухида тарбиялаш, ёшларни ҳуқуқий саводхонлиги ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишга қаратилган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу мақсадда бугун Қизириқ тумани ички ишлар бўлимида Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 13 январь кунидаги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш борасида тумандаги уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёшларга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуротов ҳамда ИИБ ходимлари томонидан бугунги кунда ёшларни ватанга садоқат рухида тарбиялаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш борасидаги ишлар ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда туман ИИБ ходимларига халқ учун хизмат қилиш борасида яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Text to speech