9 Март 2022 йил 414

Қизириқ тумани 3 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларни ўрганиб чиқиш орқали аҳоли қулай ижтимоий инфратузилмани яратиб бериш каби муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу йўналишда вилоятдаги 3-сектор раҳбари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш борасида мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида вилоятдаги корхона ва ташкилотлардан бириктирилган вакиллардан таркиб топган сектор аъзолари билан биргаликда туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.
Ўрганиш давомида Етимқум, Гиламбоб, Халқобод, Зартепа ва Кунчиқиш маҳаллаларида бўлиб, у ерда 3-сектор раҳбари, сектор аъзолари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан бирма-бир суҳбатлар ташкил этилди ва улар билан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш ва бўш иш ўринларини яратиш, шунингдек вилоят ва республика миқиёсида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар жойида ўрганилди.
Бунда маҳаллаларда яшаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига амалий кўмак бериш ва уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ечимига алоҳида этибор қаратилди.
Даставвал, туманнинг “Етимқум” маҳалласида сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш учун сайёр қабул ташкил этилиб, сайёр қабул давомида 60 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари томонидан 80 га яқин мурожаатлар тинланиб, ушбу мурожаатларнинг 50 таси жойида бартараф этилди.
Жумладан, 4 нафар ёшлар дафтарига киритилган ёшга бир марталик моддий ёрдам пуллари, 5 нафар аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга замонавий электр печ ва уй рўзғор буюмлари, 3 нафар шароити оғир бўлган фуқароларнинг 2 нафарига озиқ-овқат махсулатлари (ун, мой, озиқ-овқат маҳсулотлари) ва 1 нафар ногиронлиги бўлган шахснинг мурожаатидан келиб чиқиб, унга ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Ижроси бўйича муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Мисол учун, Етимқум маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Қ.Турдиев билан биргаликда шу маҳаллада яшовчи тадбиркор Анвар Хўшбоқовнинг ташкил этаётган хусусий клиникасида бўлиб, у ерда ушбу клиниканинг ишга тушурилиш муддати, иш ўринлари қамрови ва қурилиш ишлари учун ажратилиши керак бўлган кредит маблағлари юзасидан туман “Агробанк” маъсулларига топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Кунчиқиш маҳалласида шу куннинг ўзида вилоятдаги 24 нафар етакчи мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилиб, унда сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаллардан жами 65 нафарга яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда 65 га яқин турли хилдаги касалликлар борлиги аниқланди.
Амбулатор шароитида даволаниш учун 60 нафар, стационар шароитда даволаниш учун 2 нафар ва туман шифохонасига 3 та фуқароларга тавсиялар берилди.
Тадбирлар давомида туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида, туман ҳудудида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, умумий жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 тага ёки 19 фоизга камайишига эришилганлиги таъкидланди ва келгусида жиноятларни жиловлаш борасида масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech