12 Март 2024 йил 685

Қизириқ тумани 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “ватанпарварлик” тадбирлари ташкил этилди.

Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ва Қизириқ туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор рахбари Ш.Алламуротовлар ташаббуси билан бириктирилган ёшлар билан амалга ошириб келинаётган манзилли чора-тадбирларни мантиқий давоми сифатида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш" мавзусида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди.

Албатта, бугунги кунда эртамиз эгалари бўлган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш, тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ва маҳалладаги уюшмаган ёшлар ва пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, ёшларни спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жисмонан бақувват, билимли, кенг дунёқарашли, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган баркамол авлод қилиб тарбиялаш давлатимиз олдидаги асосий мақсад бўлиб қолмоқда.

Ички ишлар органлари масъул раҳбарлари томонидан ташкил этилган фестивал туман марказий ўйингоҳида давом эттирилди. Унда спорт мусобақалари, ҳарбий чиқишлар, миллий ўйинлар, ёш китобхонлик заковат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида концерт дастури намойиши ёшларга қувонч-завқ бахш этди.

Text to speech