15 Сентябр 2022 йил 367

Қизириқ туман ички ишлар бўлимида "касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 15-сентябр куни Қизириқ тумани ИИБ биносида йиғин сигнали берилиб ходимларнинг ташвиш қоплари  текширилди.

Шунингдек, ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш мақсадида ПМ ва АКМ қуролларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, жисмоний ва жанговар сифатларини ошириш мақсадида машғулотлар олиб борилди.

Шундан сўнг Қизириқ тумани ИИБ  шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар сифатларини ошириш мақсадида саф машғулотлари ҳам ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида “Касбий тайёргарлик ойилиги” доирасида ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини янада оширишга қаратилган турли машуғулотлар ўтказилиши давом этмоқда.

Text to speech