22 Июн 2024 йил 417

Қизириқ ҳамда Бандихон тумани ИИБларида “Интизом ойлиги” доирасида, туман ИИБ фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Ҳ.Нурматов сўзга чиқиб, Ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилаётганлиги мунособат билан шахсий таркибнинг хизмат кийим-бошларини кийиб юриши, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари назорат қилиниб, улар томонидан салбий хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Ҳ.Нурматов муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда фахрийлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида Қизириқ тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига номзод кўрсатилиб, йиғилиш қатнашчилари томонидан Фахрийлар кенгаши раиси этиб, истеъфодаги майор Маматалиев Усмон Қўшназарович, Бандихон тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига эса истеъфодаги сержант Холтўраев Ўрол Ахмедовичлар бир овоздан маъқулланди.

Шундан сўнг ходимлар томонидан хизмат интизомини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Ҳ.Нурматов томонидан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг хизмат хоналарида ва иш юритувидаги ҳужжатлари кўздан кечирилиб аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди.

Text to speech