Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 22-октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Денов туманида содир этилгани, онани боласини олдида вахшийларча калтаклаб ташлангани айтилмоқда” сарлавҳаси остида видео-лавҳа эълон қилинди.
Мазкур ҳолат 2022 йил 18 октябрь куни тахминан соат 10:30ларда Денов тумани “З.М.Бобур” маҳалласи худудида жойлашган вилоят Сил касалликлари шифохонасига қарашли “Фтизотрия” диспансерида ҳамшира бўлиб ишловчи Иймомова ўзига таниш бўлган ҳамкасби Турғунова билан ўрталаридаги келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Турғунова ва унинг онаси Қорамирзаевалар Иймомовани уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур жараённи Иймомованинг вояга етмаган қизи Шодиева қўл телефонида тасвирга олиб турганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат туман ИИБ томонидан тегишли тартибда қайд этилган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда ҳодиса иштирокчиларининг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертизадан ўтказилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари якуни билан айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган муддатда ва тартибда тегишли чоралар кўрилади.