28 Декабр 2022 йил 682

Ижтимоий тармоқларда “Тезкор_Президентга_мурожаат” – сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Шеробод тумани Хўжги махалласида яшовчи Х.Бибинур интернет ижтимоий тармоғи орқали ўғли Ҳ.М.ни “Шеробод туманида яшовчи С.Қ.га тегажоғлиқ қилишга айблаб Шеробод тумани ИИБ жиноят иши қўзғатилганлиги ва Шеробод тумани ИИБ ўғлини қамоққа олганлигини, Сурхондарё вилояти ИИБга борганида ҳеч ким қабул қилмаганлиги” ва бошқа важлар келтириб мурожаат қилган.  

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеохабар Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилиб қуйидагилар аниқланди.     

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.М.га нисбатан 2022 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандига малакаланиб, гумон қилинувчи Ҳ.М. 2022 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган ва “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ЖИБ Шеробод туман судига илтимоснома киритилган.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech