Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеодаги ҳолат юзасидан расмий изоҳ.
2023 йилнинг 6 майдан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:10ларда Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.С исмли аёл туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, яшаш уйига нотаниш шахс келиб кўп марта эшигини тепиб жанжал қилаётганлиги ҳақидаги мурожаат қилган. Шу куни тунги хизматга жалб қилинган Музработ тумани ИИБ ходими М.А. чақирилган манзилга борганда фуқаро У.П. кучли алкоголь мастлик ҳолатида, ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармагани учун уни Музработ тумани Тиббиёт марказида ташкил этилган Алкогол мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб борган. Тиббиёт бирлашмасида хам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган У.Пни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қиламиз.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати