31 Март 2023 йил
761
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёда маҳалла раиси фуқаронинг кўзига уриб, кўзидаги пардани ёриб юборди»! –сарлавҳаси остида тарқалган видеохабар юзасидан расмий муносабат
Жорий йилнинг 28 март куни 18:00 ларда Шўрчи тумани «Бахштепа» маҳалласи ҳудудида Бахштепа маҳалла раиси ва фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиқади. Жанжал вақтида маҳалла раиси фуқаронинг кўз қисмига уриб тан жароҳати етказади.
Ушбу ҳолат юзасидан Шўрчи туман ИИБ томонидан фуқаронинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинган ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати