19 Ноябр 2022 йил 520

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Кобалт ва Жентра бир-бирини йўлини сиқиб келган, тўхтаб Кобалтни ичидаги 3 нафар шахс Жентрани 1та шопирини уриб абгорини чиқариб ташлашибди”!? –мавзусида видео тарқалди.

Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, 2022 йил 19 ноябрь куни соат 11-40 ларда Шўрчи туманида яшовчи фуқаролар Х.Аброр, Х.Нодирбек, Ю.Юсуфлар Қумқўрғон тумани “Бешқахрамон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобил йўлида ўзларининг бошқарувида бўлган оқ рангли, Кобалт автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтларида Қумқўрғон туманида яшовчи М.Ислом ўзининг бошқарувида бўлган Ласетти автомашинаси билан уларнинг йўлини тўсади ва шу ерда ўзаро жанжаллашиб кетишади, жанжал вақтида улар ўзаро бир бирларига тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини қасддан содир этишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мазкур ҳолат, Сурхондарё вилояти ИИБ  томонидан назоратга олинган бўлиб, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech