30 Декабр 2022 йил 725

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё Денов туман Катта карши маҳалласидан мурожаат” – сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Жорий йилнинг 30 декабр куни ижтимоий тармоқларда “Фарзандим худуддаги 64 мактаб ӯқувчиси кўчада бир гуруҳ муштум зурлар қасдлашиб доимий хаётига тажовус қилиб келмоқда. Ушбу зўравонлар вояга етмаган фарзандимни бир неча маротаба ўлдириш билан таҳтид қилишди унинг ҳаёти хаф остида” ва бошқа важлар келтириб мурожаат қилган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеохабар Денов тумани  ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб қуйидагилар аниқланди.     

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Денов тумани “Катта карши” маҳалласида жойлашган 64- сонли мактабнинг ҳовлисида ушбу мактабнинг ўқувчилари вояга етмаган И.У,  Б.С ва  Х.И лар оғзаки жангжаллашиб қолишади. Шундан сўнг мактаб ҳовлисидан кўчага чиқиб, жанжалларини давом эттиришади. Ҳолатдан ҳудудий профилактика инспектори хабар топиб, шу вақтнинг ўзида ўқувчиларни хизмат хонасига олиб боради. Ўқувчиларнинг ота-оналари ва мактаб масъул ходимлари чақиртирилиб, улар иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари учун тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилиб, 27 декабрь куни вояга етмаган И.У,  Б.С ва  Х.И ларнинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вояга етмаганларни Ички ишлар органлари профилактик ҳисобига олиш учун Денов туман хокимлиги ҳузуридаги Болалар масалалари бўйича шўъбасига тўпланган ҳужжатлар юборилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech