19 Июн 2023 йил
519
Ижтимоий тармоқларда Шўрчи тумани “Тўла” МФЙда содир этилган тан жароҳати билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат
2023 йилнинг 18 июнь куни соат 17:00 лар атрофида Шўрчи тумани “Тўла” маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Х. турмуш ўртоғи Б.С.га яшаш уйининг томорқасига экилган макканинг ўтини олишни бир неча бор айтган. Бироқ, турмуш ўртоғи Б.С. “агоротинга кирмайман, менга макка керак эмас!”-деб, гап қайтарган. Шундан сўнг, Э.Х. жаҳли чиқиб, қўли билан урган, Б.С. яна гап қайтаравергандан сўнг, супада турган электор сими билан Б.С. нинг баданига уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирги вақтда профилактика инспектори томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.