2 Декабр 2022 йил 1334

Ижтимоий тармоқларда “Шўрчи тумани ИИБ бошлиғи катта "духни" қаердан оляпти?” – сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб қуйидагилар аниқланди.

2022 йил 26 ноябрь куни соат 17:30 лар чамаси Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Далварзин” СФУ ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими сафдор Авазов Луқмон Ғаффорович томонидан тегишли хужжатларини текшириш мақсадида тўхтатилган “Nexia 3” русумли 75 269 VAA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Н.Ф.нинг ёнида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини огоҳлантириш талони бўлгани, ҳайдовчилик гувоҳномасини “дўконга ташлаб келганман”- дея тақдим этаолмагани сабабли ЙПХ инспектори ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларининг 7 бандига амал қилмагани учун траснпорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб бориб жойлаштирилишини айтган. Шунда ҳайдовчи инспекторга эътироз билдирган ва раҳбари Р.Лолаевни чақирган. Фуқаро Лолаев ҳам инспекторларга эътироз билдириб, қонуний талабини бажаришни истамаган. Ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари Р.Лолаевни маст ҳолда эканлигига гумонланиб тиббий текширувга таклиф этган ва ҳайдовчи Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисмига асосан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинаси вақтинча сақлаш жарима майдонига жойлаштирилган.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech