27 Сентябр 2025 йил 145

Ижтимоий тармоқларда "Шўрчи туманидa, даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди..." мазмунида тарқалган хабар юзасидан Расмий муносабат

2025 йилнинг 22 сентябрь куни соат 14:00 ларда Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 592 автомобил йўлининг 2-километрида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи “Дамас” автомашинасида ҳаракат вақтида рул бошқарув қурилмасида носозлик юзага келиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, йўлни тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдани туртиб юборган. Натижада пиёдалар олган тан жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини, ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқаришдан олдин унинг техник ҳолатини кўздан кечириб, чоррахалар, пиёдалар ўтиш жойлари, таълим муассасаларига яқинлашганда эҳтиёт чораларини кўришини сўраймиз.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ахборот хизмати

Text to speech