27 Апрел 2023 йил 762

Ижтимоий тармоқларда “Онадан сўкиниб ташлади, хокимга савол берсанг туғилганингга пушаймон қилдираман!”- сарлавҳаси остида тарқалган видеохабар юзасидан

Жорий йилнинг 17 апрель куни Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласида яшовчи Н.А. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда шу маҳаллада яшовчи А.Ҳ. телеграм ижтимоий тармоғининг мингдан ортиқ аҳзоси бўлган “Dashnabod onlayn” гуруҳида овозли хабарлар орқали уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганлигини билдириб унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро А. Ҳнинг ҳаракатларида интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140- моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech