19 Июн 2023 йил 284

Ижтимоий тармоқларда Олтинсой туманидаги 8-умумтаълим мактаби ўйингоҳида юзага келган тортишув юзасидан расмий муносабат

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 мартдаги 05-21/1-771-сон баёнида, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш учун “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказилмоқда. Мазкур олимпиада доирасидаги мусобақаларнинг ўтказилиши бўйича Вилоят ИИБнинг 2023 йил 13 апрель кунидаги тегишли кўрсатмаси ва туман спорт мактабининг жорий йил 8 май кунидаги алоқа хатига асосан шу куни туман ИИБ, МГ Қўриқлаш бўлими ва ФВБнинг куч воситаларни ажратиш бўйича режаси ишлаб чиқилган.

Шунга асосан, 2023 йил 27 май куни Олтинсой тумани “А.Бўтаев” маҳалласида жойлашган 8-сонли умумтаълим мактаби ўйингоҳида тумандаги “Ипоқ” ва “Гулчечак” маҳаллалари ўйнаётган вақтида ҳакам(Х.А)нинг қароридан норози бўлиб “Ипоқ” маҳалласида яшовчи футбол ўйнаётган фуқаролар  - Н.Б ва бошқалар ҳакамларга эътироз билдириб, оғзаки тортишиб қолган вақтида хизматга жалб қилинган туман ИИБ ходимлари жамоат тартиби бузилишининг олдини олиб, ўйинчиларни ажратган.

Келишмовчилик вақтида ички ишлар органлари ходимлари ҳеч кимни урмаган ва ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Text to speech